my5
all

Афғонистонда хизмат қилганга ер-мулк солиғидан имтиёз борми?

САВОЛ-ЖАВОБ 31.01.2020, 13:01
838
Афғонистонда хизмат қилганга ер-мулк солиғидан имтиёз борми?

— Укам Афғонистонда хизмат қилган, гувоҳномаси бор. Унга ҳам мол-мулк, ер солиғидан имтиёзлар борми? 

Бахтиёр ОТАЖОНОВ, Хоразм вилояти Гурланд тумани

Дилдора ҲАШИМОВА, Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори:

— Жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиқларидан имтиёз Солиқ кодексининг 421 ва 436-моддаларига мувофиқ, уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахсларга берилади. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчиси) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчи) эса ногироннинг (қатнашчи) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади.

Белгиланган солиқ имтиёз якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади. Бунда мазкур солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкин. Юқоридагиларга асосан афғон уруши қатнашчиси эгалигидаги мол-мулки ва ер участкаси учун солиқ имтиёзга эга бўлади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81