my5

Прокуратура тўрткўллик фуқаронинг 10 000 долларини ундириб бера оладими?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.02.2020, 16:21
Теглар: Суд, Тўрткўл, Прокуратура, прокурор, Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА
682
Прокуратура тўрткўллик фуқаронинг 10 000 долларини ундириб бера оладими?

— Фуқаро А.Реймов Тўрткўл туман “Кўна Тўрткўл” ОФЙ 3-бўлимда 2014 йилдан шу кунгача давлат еридан ноқонуний фойдаланиб доимий эмас, мавсумий яшаб юрган. 3600 м2 ер-жойни “меники, пул керак”, деб ишончимизга кириб, гувоҳлар иштирокида сотган. Давлат еридан ноқонуний фойдаланиб, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни мажбурий бузиш тўғрисида судга протест киритишингиз ва оиламни алдаб, 1500 м2 ер-жойга меросхўр сифатида эга бўлиб, 3600 м2 ер-жойни “меники”, деб алдаб сотгани учун жиноят иши қўзғатишингизни, оиламга етказилган 10.000 доллар зарарни ундириб беришингизни сўрайман. 

Калмурат Сеитмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани

     

ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН МУДДАТ ТИКЛАНИШИ МУМКИН

Даулетбай ЕЛМУРАТОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси:

— Аниқланишича, даъвогар К.Сеитмуратов жавобгар А.Реймовга нисбатан турар-жойдан мажбурий чиқариш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат қилган. ФИБ Беруний туманлараро судининг 2014 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси рад қилинган. 

Иш ҳужжатларига кўра, Тўрткўл тумани, “Кўна Тўрткўл” ОФЙ 3-бўлимда жойлашган умумий ер майдони 1500 кв.метр бўлган уй-жой марҳум Ш.Раимовга тегишли бўлган. Марҳум Ш.Раимов вафот этгани сабабли жавобгар А.Рейимов Тўрткўл тумани 1-сонли давлат нотариал идораси орқали 2014 йил 15 августдаги реестрга 093-рақами билан қайд қилинган турар жойга қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олган. Ушбу турар жойни Тўрткўл тумани 1-сонли давлат нотариал идорасининг 2014 йил 27 августдаги реестрга 10284-рақами билан қайд қилинган уй-жой олди-сотди шартномасига асосан даъвогарга 58.000.000 сўмга сотган. 

Олди-сотди шартномада низоли турар жойнинг ер майдони 0,15 га деб кўрсатилган. Даъвогар ҳозирги вақтда ушбу турар-жойда оиласи билан яшаётган, даъвогарнинг даъво қилаётган ҳозирда 1 хона уй-жой ва 2 хона молхонадан иборат бино 1992 йил 31 январдаги Ахунбабаев колхозининг умумий йиғилиш қарорига асосан 0,15 га ер майдони жавобгарга ажратиб берилган. Хўжалик китобининг 11-варақ ҳисобида 271-шахсий рақам билан рўйхатда турган ва ушбу олди-сотди шартномаси қонуний кучида бўлган.

Уй-жой кодексининг 11-моддаси, 3-бўлимида “Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳишига ва ўз манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир”, деб кўрсатилган. 

Мазкур суд қарорига протест келтириш учун етарли асослар топилмади. Фуқаролик процессуал кодексининг 426-моддасида назорат тартибида шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида бевосита Олий судига берилади.

Суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддат ушбу кодекснинг 155-моддаси қоидаларига мувофиқ тикланиши мумкин. 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

05.02.2020, 14:30

“Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4585-сон, 04.02.2020 й.) қабул қилинди...Қарорга мувофиқ,...
Вазирлар Маҳкамаси номини сотган сохта бошлиқ қўлга тушди

05.02.2020, 14:20

Муқаддам бир неча маротаба судланган, вақтинча ишсиз 52 ёшли андижонлик судланувчи хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини осонгина қўлга киритиш пайига тушади...Мақсадини амалга ошириш учун...
Ноҳақ айбланган навбатдаги фуқаронинг ҳам юзи ёруғ бўлди

05.02.2020, 12:59

ЁХУД ЯНА БИР ҲОЛАТ БЎЙИЧА НОТЎҒРИ ЧИҚАРИЛГАН СУД ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИЖиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг 2018 йил 7 июндаги ҳукмига кўра, 49 ёшли чилангар...
Энди судга алимент даъвоси учун пул тўламайсиз

03.02.2020, 16:09

ШУНИНГДЕК, ЖАМИ 40 ТА ҲОЛАТ БЎЙИЧА СУДГА ДАЪВО КИРИТИШ УЧУН ТЎЛОВ ТЎЛАНМАЙДИЖорий йилнинг 6 январида Президентимиз томонидан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Мазкур Қонунга кўра,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81