Му5
13

Она-болаларни эрининг уйида қонуний ҳаққи борми?

САВОЛ-ЖАВОБ 17.02.2020, 18:29
1128
Она-болаларни эрининг уйида қонуний ҳаққи борми?

— Турмуш ўртоғим билан қонунан ажрашмаганмиз. Ҳозирги кунда оилавий келишмовчиликлар ҳамда соғлигим бўлмагани сабаб тўрт нафар фарзандим билан ижарада яшаяпман. Турмуш ўртоғим билан яшаган уйимиз қайнотамнинг номида, қайнонамнинг номида эса 2 та уй бор. Мен ва болаларим қайнотамнинг уйида рўйхатда турамиз. У уйда мен ва болаларимнинг ҳаққи борми?

У.Б., Бухоро вилоят Ғиждувон тумани

Ахрор СУЛАЙМОНОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси:

— Агар сиз ва фарзандларингиз қайнотангизнинг уйида доимий рўйхатда турган бўлсангиз, ушбу уйда яшаш ва уйдан фойдаланиш ҳуқуқига эгасизлар (Уй-жой кодекси 32-модда). Бироқ ушбу уйни ёки қайнонангизнинг номидаги 2 та уйни тасарруф қилиш (сотиш, ҳадя қилиш, уйдан улуш ажратиб беришни талаб қилиш) ҳуқуқига эга эмассиз. Чунки ушбу ҳолатда, сиз уйнинг мулкдори ҳисобланмайсиз. Амалдаги қонунчиликка асосан, мулк ҳуқуқи дахлсиз ҳисобланади. Ота-она ўзининг фарзандларини бошқа уй-жой билан таъминлаб бериш мажбурияти белгиланмаган. Шу билан бирга, Оила кодексининг 65-моддасига кўра, ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, улар билан бирга яшаш ва уларнинг ғамхўр- лигидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини инобатга олиб, вояга етмаган фарзандларингиз отаси- нинг яшаётган уйида ҳам у билан бирга яшаш ҳуқуқига эгадирлар.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz