Шу кунларда уйига қайтиш ниятида бўлган, аммо айрим инсофсиз таксичилар йўлкира нархини асоссиз ошириб юборгани сабаб қийналиб қолган қашқадарёлик талабалар учун муҳим янгилик эълон қилинди.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ташаббуси билан қашқадарёлик талаба ёшларни олиб келиш чораси кўрилади. Бу иш мутлақо бепул амалга оширилади.
Вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, бунинг учун 18 март куни соат 10:00 га қадар Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасига етиб келишингиз сўралади. Шу жойнинг ўзида Қашқадарёга қайтиш учун транспорт воситалари қатнови ташкил этилади.
Мурожаат учун телефон: +998973507788; Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эрназаров.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистонда илк маротаба қайд этилган коронавируси ортидан мамлакатдаги барча боғча, мактаб ва ОТМлар карантинга ёпилди.
Эслатиб ўтамиз:
Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 6 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етди.






