АсосийЖАМИЯТ

Вирус юқтирган 14 ёшли бола чироқчилик экани тасдиқланди

Хабарингиз бор, бугун ижтимоий тармоқларда чироқчида каронавирус билан касалланганлар аниқ...

'Вирус юқтирган 14 ёшли бола чироқчилик экани тасдиқланди'ning rasmi

Хабарингиз бор, бугун ижтимоий тармоқларда чироқчида каронавирус билан касалланганлар аниқлангани борасидаги хабарларга жавобан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг ушбу маълумот ҳали тасдиқланмагани ҳақидаги муносабати билдирилди. Сал аввал эса, бугун Ўзбекистонда аниқланган 145-бемор 14 ёшли экани маълум қилинди. Айни пайтда Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов вирус юқтирган 14 ёшли беморни Чироқчи туманида истиқомат қилишини тасдиқлади, дея маълум қилди вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Дониёр Турсуновга кўра,  бемор коронавирусдан вафот этган  иккинчи фуқаро билан Тошкент шаҳрида мулоқотда бўлган.

Ҳозирда у Қарши шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.  

14 ёшли беморнинг яқинлари ва оила аъзолари карантинга олинди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 145 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 7 нафари бутунлай соғайди. 

Шунингдек, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

 

    Бошқа янгиликлар