АсосийJamiyat

Беш нафар беморнинг аҳволи оғир — Нурмат Отабеков

'Беш нафар беморнинг аҳволи оғир — Нурмат Отабеков'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлактимизда коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди:

– Мамлакатимизда коронавирус касаллигига чалинганлар 173 нафарни ташкил этмоқда. Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 93 беморнинг 21 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти. Мазкур ҳолат ренгионалагик текширув натижасида ҳам тасдиқланган. Беморлар 5 нафарининг аҳволи оғир, 3 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда. Уларнинг барчаси тегишли даволаш муолажаларини оляпти.

Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Андижон, Наманган, Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ҳам коронавирус касаллигига чалинган беморлар даволаняпти. Ҳар бир вазият бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли ахборотлар келиб тушяпти ва мутахассисларнинг керакли маслаҳатлари ташкил этиляпти.

Ижобий натижалар бор экан, яхшиликка умид қилсак бўлади. Аммо дунё миқёсида касаллик кўрсаткичи тобора ўсиб боряпти. Бир кунда дунё бўйича 70 мингдан ортиқ одам касалликка чалинган. Шундай экан, биз уйда қолишимиз, тиббиёт ходимларининг маслаҳатларига қулоқ тутишимиз керак, вазиятни чигаллаштириб юборишга ҳеч биримизнинг ҳақимиз йўқ! 

Эслатиб ўтамиз, бунгача, Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 173 нафар эди.

Шунингдек, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Айни пайтгача эса 8 нафар бемор бутунлай соғайди, бироқ  фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар