АсосийJamiyat

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони яна ошиб кетди

'Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони яна ошиб кетди'ning rasmi

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 16 тага ошиб, 221 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 205 нафарни ташкил этган эди.

Шунингдек, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 25 нафар бемор бутунлай тузалган, бироқ  фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар