my5

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олган яна 32 нафар фуқаро аниқланди. Улар одамлар орасида бўлмаган

ЖАМИЯТ 05.04.2020, 10:03
2756
Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олган яна 32 нафар фуқаро аниқланди. Улар одамлар орасида бўлмаган

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотига кўра, айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 298 нафарни ташкил этмоқда.

Охирги тасдиқланганларнинг ҳам барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 266 нафарни ташкил этган эди.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 25 нафар бемор бутунлай тузалган, 19 нафар беморда пневмония клиник белгилари бор, бироқ  фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81