АсосийJamiyat

Яна 32 ҳамюртимизда коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами беморларнинг сони 342 тани ташкил этмоқда

'Яна 32 ҳамюртимизда  коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами беморларнинг сони 342 тани ташкил этмоқда'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотига кўра, айни вақт яна 32 ҳамюртимизда  коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами беморларнинг сони 342 нафарни ташкил этмоқда.

Охирги тасдиқланганларнинг ҳам барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 310 нафарни ташкил этган эди.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 25 нафар бемор бутунлай тузалган, 19 нафар беморда пневмония клиник белгилари бор, бироқ  фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

    Бошқа янгиликлар