АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар қайси вилоятда қанча эканлиги маълум бўлди

'Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар қайси вилоятда қанча эканлиги маълум бўлди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 342 нафарни ташкил этмоқда. 

Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайси ҳудудда қанча одамда аниқлангани маълум қилинди. Унга кўра:

📛 Навоий вилояти – 2 та;

📛 Қорақалпоғистон Республикаси – 2 та;

📛 Қашқадарё вилояти – 6 та;

📛 Хоразм вилояти – 18 та;

📛 Бухоро вилояти – 19 та;

📛 Фарғона вилояти – 27 та;

📛 Наманган вилояти – 40 та;

📛 Андижон вилояти – 49 та;

📛 Тошкент шаҳри – 179 та.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 342 нафарни ташкил этмоқда.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган, 22 нафар беморда пневмония клиник белгилари бор, фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

    Бошқа янгиликлар