АсосийJamiyat

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони яна ошди

'Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони яна ошди'ning rasmi

Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди ССВ.

Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони 30 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 342 нафарни ташкил этган эди.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган, 22 нафар беморда пневмония клиник белгилари бор, фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

 

    Бошқа янгиликлар