Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 2020 йил 14 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1113 нафарни ташкил қилмоқда.
Бугун, 14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарни ташкил қилган эди.
Ҳозирга қадар коронавирус оқибатида 4 киши вафот этган, шунингдек, беморларнинг 85 нафари бутунлай соғайган.