АсосийЖАМИЯТ

Бухоронинг талофат етган ҳудудлари Президент вертолётидан олинган суратларда (фото)

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев табиий офат оқибатларини кўздан кечир...

'Бухоронинг талофат етган ҳудудлари Президент вертолётидан олинган суратларда (фото)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухорода бўлди.

Давлат раҳбари Бухоро вилоятидаги юзага келган талофатларнивертолётдан кузатди. 

Давлат раҳбари Бухородаги ушбу манзарани кузатгач,  кучли шамол натижасида талофат етган ҳудудлар аҳолиси билан учрашди.

Шунингдек, давлат раҳбари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасида юртимизни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилди. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига бўлган ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.  

Юзага келган шамол оқибатларининг асосий қисми Бухоро вилоятига тўғри келади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган маълумотига кўра, тахминан 29 нафар фуқаро енгил ва 1 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган бўлиб, 1 та ҳолатда ўлим қайд этилган.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Бухоро вилоятига 200 нафарга яқин қурувчи-усталарни бугуннинг ўзида юборадиган бўлди.

Шунингдек, сал аввал Бухорода Амударё томондан сув тошқини бўлгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди ва бу вилоят ҳокимлиги томонидан инкор этилди.

 

    Бошқа янгиликлар