my5

15 май: Аи-92 маркали бензин нархи яна арзонлашди

ИҚТИСОДИЁТ 13.05.2020, 17:40
Теглар: Аи-92 маркали бензин, Ўзбекнефтгаз
1210
15 май: Аи-92 маркали бензин нархи яна арзонлашди

“Ўзбекнефтгаз" АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйганлиги ҳақида аввал хабар берилган эди.

2020 йилнинг 26 март кунидан эътиборан Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилганди. 29 апрелдан эса бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм деб белгиланди.

15 май кунидан бошлаб Аи-92 маркази бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди ва 5000 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Аи-80 маркали бензин нархи “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида 4000 сўмдан сотилмоқда.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° пасмурно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37