my5

“30 кундан кейин 30 000 000 сўмли бўламан”

ЖАМИЯТ 27.06.2020, 02:02
2028
“30 кундан кейин 30 000 000 сўмли бўламан”

Бироз аввал Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида Чортоқ туманида қурилган 1000 та иссиқхона лойиҳаси ҳақида хабар берган эдик.  “Бир жойда - 1000 та оила иссиқхонаси” лойиҳасига бириктириш учун талабгорлар қандай танлаб олинади? 

Аслида ҳам Президентимизнинг ўтган йили Наманган вилоятига ташрифи чоғида айнан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш юзасидан топшириқлар берган бўлиб, шу топшириқ ижроси доирасида вилоят ҳокимлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамкорлигида “Бир жойда - минг оила иссиқхонаси” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Айни пайтда Чортоқ туманидаги 800 та камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.

ТАЛАБ КЎП БЎЛСА, ТАЛАБГОРЛАР ҚАНДАЙ ТАНЛАБ ОЛИНАДИ?

Раҳмат МАМАТОВ, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири:

Чортоқ туман маҳалла бўлимларида шакллантирилган рўйхат асосида ўша ҳудудларда камбағал деб топилган, яъни кунлик даромади ўртача 20 000 сўмдан кам бўлган оилаларнинг хонадонларига уйма-уй борилиб, “Бир жойда - минг оила иссиқхонаси” лойиҳасини таклиф этиш орқали талабгорлар танлаб олинган. 

ҲАММА ҲАМ ДЕҲҚОНЧИЛИКНИ ТУШУНМАЙДИКУ?

Нозим ҲУСАНОВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири:

Бу ердаги иссиқхоначилар билан ишлаш учун етакчи тадбиркор танлаб олинган. Улар кўчат экиш, агротехник тадбирлар учун маслаҳат бериш, дорилаш ишларини ташкил қилишга ёрдам беради ва охирида етиштирилган маҳсулотларни тўлиқ сотиб олади. Бундан ташқари Чортоқда Наманган шаҳридаги мономарказнинг филиалини ҳам очдик. Одамларни иссиқхоначилик, балиқчилик, қуёнчилик каби турли йўналишларга қисқа муддатли 3-4 кунлик курсларда ўқитамиз.

 

“30 КУНДАН КЕЙИН 30 000 000 ЛИ БЎЛАМАН”

Ҳамрохон ЭРГАШЕВА (28 ёш):

Бизга маҳалламиздан бу таклиф берилганида жуда хурсанд бўлганман. Сабаби иссиқхона ҳам, кредит ҳам давлат ҳисобидан. Биз яхши ишласак бўлди. Субсидия асосида 20 миллионли кредит олганман. Мен иссиқхонамга 750 туп бодринг кўчати экканимга қирқ кун бўлди. Насиб этса, кўпроқ ҳосил олмоқчиман. Бодринг 70 кунда ҳосилга киради. Ҳар тупдан 10 килограммгача бодринг олиш ниятидаман. Бу амалга ошса, бодрингнинг 1 килограммини энг камида 4 000 сўмдан сотсам, 30 кундан кейин 30 млн. сўмли бўламан. 

Маълумот учун:

Мазкур иссиқхоналарда жорий йилнинг якунига қадар 3,7 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб, Россия  ва Қозоғистонга 5 млн. долларлик сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши режалаштирилган.

Сардорбек Раҳмонқулов

Мавзуга оид:

40 йиллик ташландиқ ер 3 ойда серҳосил майдонга айланди

Чортоқликлар учун “мумкин эмас” деган иборани қўллаш мумкин эмас

Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи Поп туманидан бошланди (фото)

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92