my5

“Тила тилагингни.”: Учқўрғон “камалак” балиғи эртак эмас

ЖАМИЯТ 27.06.2020, 10:39
1216
“Тила тилагингни.”:  Учқўрғон “камалак” балиғи эртак эмас

Учқўрғон туманида фаолият олиб бораётган “балиқчилик вилласи”га ташриф буюрсангиз, бу ернинг эгаси ростдан ҳам олтин балиқ тутиб олган деб ўйлайсиз. “камалак” балиқ, “мармар” балиқ, хонбалиқ каби халқ ичида турлича талқин қилинадиган форель балиғини етиштириш билан шуғулланаётган корхона балиқчилик ҳақидаги тасаввурингизни 180 даражага ўзгартириб юборади. Бу ердаги муҳит биз билган анъанавий балиқчиликдан фарқ қилади: экологик, муҳташам ва манзарали. Балиқлар эса кўзингизни қамаштиради. Кеча 26 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев “DB Group Eco” МЧЖга қарашли мазкур балиқ етиштириш ва қайта ишлаш комплексига ташриф буюриб, корхонанинг фаолияти билан танишди.

УШБУ “БАЛИҚЧИЛИК ВИЛЛАСИ” ҲАҚИДА

“DB Group Eco” корхонаси 2018 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу вилоятга ташрифи давомида лойиҳа сифатида тақдимот қилинган бўлса, 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Амалга оширилган лойиҳа қиймати 40 миллиард сўм бўлиб, шундан 28 миллиарди банк кредити, 12,5 миллиарди эса лойиҳа ташаббускори маблағидир. Корхона тасарруфидаги 5 гектар жойда увилдириқ ва чавоқлар етиштириш учун ёпиқ сув ҳавзалари ҳамда 66 та очиқ ҳовузлар барпо этилган. 100 та иш ўрни яратилган.

НЕГА АЙНАН ФОРЕЛЬ БАЛИҒИ?

Хонбалиқ фосфор, омега-3 ва омега-6 каби ёғ кислоталарига бой. Унинг истеъмоли инсонда қон-томир ва асаб касалликлари, хотира сусайиши каби хасталикларнинг олдини олади.

Азизбек ДАМИНОВ, “DB Group Eco” МЧЖ таъсисчиси:

Форель балиғи мамлакатимизда камроқ учрайдиган балиқнинг ноёб тури. Дарёларда уларнинг ёввойи тури ҳам учрайди. Лекин уларни ушлаш қийинроқ. Бу балиққа талаб ички ва ташқи бозорда ҳам юқори. Қолаверса, Норин дарёси сувининг салқинлиги ушбу балиқлар учун айни муддао. Соҳилда бу корхонани қуриш иқтисодий-географик жиҳатдан қулай. Табиий равишда йил давомида 10-12 даражада бир хил бўлган дарё суви сув ҳавзаларимизнинг бир томонидан оқиб кириб, иккинчи тарафдан яна дарёга оқиб чиқиб кетади. Бу эса ортиқча сарф ҳаражатлар олдини олади. Корхона йил сўнггига қадар Сингапур ва Россияга 300 тонна балиқ экспорт қилишни режалаштирган.

 

НАРХИ ҚАНЧА?

Шаҳарлар супермаркетларида форель балиғи 50 000 сўм атрофида сотиляпти. Илгари бу нарх 100 000 сўмгача бўлган. 2022 йилгача балиқлар учун озуқа маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқариш режамизда бор. Ҳозирда улар Германиядан олиб келинади. Ўзимизда ишлаб чиқаришни бошласак, албатта нархга ҳам таъсир қилади. 

 

“АҲОЛИ УЧУН БУНДАЙ НОЁБ БАЛИҚ ТУРЛАРИ ҲАМЁНБОП БЎЛИШИ КЕРАК”

Президент Шавкат Мирзиеёв корхона фаолияти билан танишиш чоғида балиқ нархини яна ҳам арзонлаштириш бўйича кўрсатма берди:

“Аҳоли учун бундай ноёб балиқ турлари ҳамёнбоп бўлиши керак. Бунинг учун эса балиқнинг озуқа-емини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш зарур. Таннарх тушсагина бозори чаққон бўлади, одамлар дастурхонига балиқ етиб боради, тадбиркор учун ҳам фойда икки ҳиссага ортади.”

 

Маълумот учун:

2019 йилда Наманган вилоятида балиқ етиштириш 6 минг 932 тоннани ташкил этган бўлса, жорий йилга келиб бу кўрсаткич 20 минг тоннага етиши кутилмоқда. 

 

Сардорбек Раҳмонқулов

 

Мавзуга оид:

Шавкат Мирзиёев Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини ишлаб чиқариш...

Президент Чортоқда: “Голден Натс Наманган” агро томорқа хизмати томонидан бир не...

40 йиллик ташландиқ ер 3 ойда серҳосил майдонга айланди

Чортоқликлар учун “мумкин эмас” деган иборани қўллаш мумкин эмас

“30 кундан кейин 30 000 000 сўмли бўламан”

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92