АсосийJamiyat

Сурхондарёда “жиҳодчилар” оқимининг 15 нафар яширин аъзоси қўлга олинди

'Сурхондарёда “жиҳодчилар” оқимининг 15 нафар яширин аъзоси қўлга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг июнь ойида ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Бойсун туманида ўтказилган тезкор тадбирда “жиҳодчилар” оқимининг 15 нафар маҳаллий ёшлардан иборат яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, гуруҳни ташкил этган шахс Россия Федерациясида мавсумий ишлаши давомида экстремистик ва террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушган ва уларнинг бузғунчи ғояларини қўллаб-қувватлаган.

1986–2002 йиллар оралиғида туғилган гуруҳ аъзолари меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясида ишлаган вақтида ўзаро йиғинлар ўтказишган ва экстремистларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Абу Салоҳ», «Абдуллоҳ Зуфар», «Содиқ Самарқандий»ларнинг аудио ва видео мурожаатларини тинглаб, хайрихоҳлик билдиришган.

Шунингдек, Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига бориб қўшилиш масалаларини муҳокама қилишган.

Турли муддатларда, кетма-кет Ўзбекистонга қайтиб келганларидан кейин ҳам улар ўзларининг ноқонуний фаолиятларини давом эттиришган.

 

Мавзуга доир:

ДХХ Тошкент шаҳрида террористик ташкилотнинг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйди

Ўзбекистонда 2 та яширин "жиҳодчилар" гуруҳи фаолиятига чек қўйилди

Тошкентда Сурияга жиҳодга кетишни режалаштирган 11 киши қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари аниқланиб, қўлга олинди

Андижонда «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Бойсунда "жиҳодчилар" қўлга олинди

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар