АсосийJamiyat

Андижонда «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди

'Андижонда «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди'ning rasmi

2020 йил 12 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётган Избоскан ва Асака туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг яшаш манзилларида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтув ва олиб қўйиш тергов ҳаракати ўтказилди. Тергов ҳаракати натижасида айримларининг телефон аппаратлари ва компьютер қурилмалари хотирасида тақиқланган адабиётларни электрон ҳолда сақлаш ва тарқатиш орқали оддий фуқароларнинг онгини ёт ғоялар билан бузиб келаётганлиги маълум бўлган.

Дастлабки тергов - текширув натижаларига кўра, гуруҳ аъзоларининг айримлари аввал меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясида ишлаб юриши давомида экстремистик оқим аъзоларининг таъсирига тушган ва оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб келган. Бошқалари эса интернет орқали «Жиҳодчилар» оқимининг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни кўриши натижасида ўзлари ёт ғоялар таъсирига тушган ва кейинчалик бошқаларни ҳам шу йўлга даъват қилганлиги аниқланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ Ахборот хизмати

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар