1

Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда

ДУНЁ 16.08.2021, 12:20
Теглар: Жазо, Россия, вакцина
Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда

Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Унга кўра, Россиядаги ҳар бешта компаниянинг бири коронавирусга қарши вакцина олишдан бош тортган ва бунинг учун тиббий сабаблари бўлмаган ходимларни ишдан четлаштирган ёки бўшатган.

“Forbes”нинг маълум қилишича, вакцина олиши мажбурий бўлган 900 та компания ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, уларнинг 47 фоизида ходимларнинг ўндан бир қисми, 33 фоизида учдан бир қисми, 12 фоизида эса ярмидан кўпроғи эмлашдан бош тортган.

Ушбу компаниялар томонидан эмлашдан бош тортган ходимларга турлича муносабат бўлмоқда. Ташкилотларнинг қарийб 50 фоизи ходимларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаган, аммо 16 фоизи ходимларини ишдан четлатган, 5 фоизи эса ишдан бўшатган.

Мутахассисларнинг фикрича, мажбурий эмлаш сабабли ходимларнинг оммавий ишдан бўшатилиши ёки бошқа соҳаларга ўтиб кетиши ҳолати юз бермайди. Чунки ҳозирги вақтда Россия меҳнат бозори кадрлар етишмаслигини бошдан кечирмоқда.

Шарҳлар

Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1