1

Самарқанд давлат университети талабаси ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан ташлади

ЖАМИЯТ 30.03.2022, 12:35
Теглар: Видео, ​Самарқанд
Самарқанд давлат университети талабаси ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан ташлади

Ҳодиса ҳақида "Замон" тезкор лавҳа тайёрлади

Маълум бўлишича, 2022 йил 29 март куни Самарқанд шаҳри Спитамен кўчасида жойлашган Самарқанд Давлат университети ётоқхонасининг 9-қаватидан мазкур ОТМ талабаси бўлган қиз ўзини ташлаб юборган. 

Дастлабки суриштирувларга кўра, қизнинг ОТМ ўқитувчилари ва талабалари билан ҳеч қандай низоли вазияти бўлмаган.

"У оғир-босиқ, тарбияли ва журъатсизроқ эди. Лекин жуда ўқишга қизиқиши ва интилиши яхши эди. Ҳозир талабаларга ишлашга имкония берилган бўлса-да, "йўқ, мен аввал яхши билим олишим керак" деб ишлашга ҳам унамасди. Биз ҳар бир талаба ва хонадошлари билан суҳбатлашиб чиқдик, у ҳеч ким билан "конфлект"га бормаган", - дейди СамДУнинг ёшлар масалалари бўйича  биринчи проректори Шаҳзода Негматова. 

Қайд этилишича, қиз ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган, бироқ 9-қаватга чиқиб ўзини ташлаб юборган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2021 йил 30 ноябрь куни соат 19.00ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида яшаган 2-босқичда ўқиган талаба қиз (2001 й.т.) ётоқхона 4-қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган эди. Шунингдек, 2021 йил 18 октябр куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасини декан  ўринбосари зўрлашга ҳаракат қилгани ва қиз ўзини ҳимоя қилиш учун дерезага талпинганда "зам декан" уни итариб юборгани айтилган ва ҳозирда мазкур ҳолат бўйича иш судга юборилган. 

Шарҳлар

Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи атига 3 суткага қамалди

06.05.2024, 15:23

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11 синфида...
Самарқандда 8 синф қизни уриб юборган ҳайдовчи мактаб ўқувчиси экани аниқланди

06.05.2024, 14:19

Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.Соат 17:00...
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1