1

Тошкентда талаба қизга тегажоғлик қилиб, уни деразадан ташлаб юборгани айтилган «замдекан» иши бўйича тергов якунланиб, судга юборилди

ЖАМИЯТ 29.03.2022, 09:42
Тошкентда талаба қизга тегажоғлик қилиб, уни деразадан ташлаб юборгани айтилган «замдекан» иши бўйича тергов якунланиб, судга юборилди

Хабарингиз бор бундан бир муддат аввал, 2021 йил 18 октябр куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасини декан  ўринбосари зўрлашга ҳаракат қилгани ва қиз ўзини ҳимоя қилиш учун дерезага талпинганда "зам декан" уни итариб юборгани ҳақида хабар тарқалган ва шунга кўра, декан ўринбосари Ю.Б.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб тергов жараёнлари бошлаб юборилган эди. Айни пайтда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг "darakchi.uz"га маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга оширилди. 

Келтирилишича, тергов давомида Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25,118-моддаси  1-қисми ва 104-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилинган.  2022 йилнинг 4 март куни жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, томонлар жиноят иши хужжатлари билан таништирилган.  

2022 йилнинг 8 март куни жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судга юбориш учун Яккасарой туман прокуратурасига юборилган.

2022 йил 10 март куни эса Яккасарой туман прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича айблов хулосаси тасдиқланиб,  ЖИБ Яккасарой туман судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеа содир бўлган даврда "darakchi.uz" тафсилотларни батафсил ўрганиш учун талаба қиз олиб борилган шифохонада бўлиб, жабрдийда ва унинг онаси билан суҳбат ўтказган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1