1

Наманганда мактаб директори ўқитувчиларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, тозалаш ишларига мажбурлади

ЖАМИЯТ 02.08.2022, 12:01
Теглар: ​Наманган, Мактаб
Наманганда мактаб директори ўқитувчиларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, тозалаш ишларига мажбурлади

Ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчи мардикорми?” номли тарқалган хабар юзасидан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси  ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унга кўра, Тўрақўрғон туман ХТБга қарашли 51-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори  2022 йил июнь ҳамда июль ойиларида 10дан ортиқ мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларни ишдан бўшатиш билан  қўрқитиб, уларни  мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилганлиги аниқланган. 

Мактаб раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан (15 000 000 сўм) жаримага тортилди.

Шарҳлар

Наманганда боғча тарбиячиси болаларни қабристонга олиб борган

13.05.2024, 18:18

Ижтимоий тармокларда Чортоқ тумани, “Ифтихор”  МФЙнинг Тол кўчасида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича ёритилган мақола ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги darakchi’га...
“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди

25.04.2024, 23:10

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб, бошланғич тўлов сифатида 1.900.000 сўм олган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.Наманган вилояти, Янгиқўрғон...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1