Хабар берганимиздек, кеча 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Ҳодиса содир бўлган вақтда икки нафар одам шифохонага олиб кетилган эди. 30 январь куни соат 02:30 ларда ФВВ қутқарувчилари томонидан турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Шунингдек, орадан 30 дақиқа ўтиб бино конструкциялари орасидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган эди. Айни пайтда ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун эрта тонгга келиб, вайроналар остидан яна 4 нафар фуқаронинг жасади топилиб, жами ҳалок бўлганлар 5 нафарга етди.
Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
06.02.2023, 10:42
Сал аввал Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Пўлат Шамшетов Нукус воқеалари бўйича ҳукм чиқарилгандан кўп ўтмай вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди....30.01.2023, 12:29
Сал аввал Нукус шаҳрида икки нафар бола дўконларда сотиладиган тезпишар лапшадан заҳарлангани хабар қилинган эди. Ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрганиш натижаларини эълон...01.12.2022, 09:00
Аввал хабар қилганимиздек, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини...29.11.2022, 19:50
Аввал хабар қилганимиздек, Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари давом этмоқда. Сал...