1

ИИВ собиқ ходими, Нукус воқеалари бўйича қамалган Пўлат Шамшетовнинг кутилмаган вафоти бўйича Бош прокуратура баёнот берди

ЖАМИЯТ 06.02.2023, 10:42
Теглар: Нукус, Пўлат, Шамшетов
ИИВ собиқ ходими, Нукус воқеалари бўйича қамалган Пўлат Шамшетовнинг кутилмаган вафоти бўйича Бош прокуратура баёнот берди

Сал аввал Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Пўлат Шамшетов Нукус воқеалари бўйича ҳукм чиқарилгандан кўп ўтмай вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. Шундан сўнг, унинг ўлими юзасидан Махсус комиссия текшириш ўтказишини маълум қилди

Айни пайтда ҳолат бўйича Бош прокуратура расмий баёнот берди. 

Маълум қилинишича, 2023 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли  4-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум Полат Шамшетов (Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими) тўсатдан вафот этган.

Суднинг ҳукми билан П.Шамшетов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ва 6 йил озодликдан маҳрум қилинган.

Ҳодиса жойи Бухоро вилояти прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи, вилоят ИИБ бошлиғи, суд-тиббий экспертиза мутахассислари ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Мазкур кўздан кечириш жараёнларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) Бухоро вилояти минтақавий вакили, П.Шамшетовнинг адвокати ва яқин қариндошларининг ҳам иштироки таъминланди.

Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган

Суд-тиббий экспертизаси ишчи гуруҳининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир юрак-қон томири етишмовчилиги оқибатида вафот этган.

Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Пўлат Шамшетов Қорақалпоғистоннинг биринчи президенти Даулетбай Шамшетовнинг ўғли бўлган.

 

Шарҳлар

⚡️Нукусда икки бола тезпишар лапшадан эмас, кемирувчиларга қарши доридан заҳарланган. Улардан бири вафот этди — Санэпидемхизмат

30.01.2023, 12:29

Сал аввал  Нукус шаҳрида икки нафар бола дўконларда сотиладиган тезпишар лапшадан заҳарлангани хабар қилинган эди. Ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрганиш натижаларини эълон...
⚡️ Нукусдаги портлаш вайроналари остидан яна 4 кишининг жасади топилди

30.01.2023, 11:31

Хабар берганимиздек, кеча 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ...
Нукус воқеалари бўйича судда айбланувчилардан яна бири халқ тинчлиги бузилишига Тажимуратов ва Каллихановани айблади

01.12.2022, 09:00

Аввал хабар қилганимиздек, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини...
Нукусдаги намойишларда 516 киши қўлга олинган эди. Нега 22 нафар айбдор суд қилинмоқда?

29.11.2022, 19:50

Аввал хабар қилганимиздек, Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари давом этмоқда. Сал...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1