1

Нукусда портлаган “дом”дан бир одам жасади чиқди, вайроналар орасидан 5 ёшли қизалоқ қутқариб олинди (видео)

ЖАМИЯТ 30.01.2023, 06:40
Нукусда портлаган “дом”дан бир одам жасади чиқди, вайроналар орасидан 5 ёшли қизалоқ қутқариб олинди (видео)

Нукус шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш юзасидан қўшимча маълумот берилди. 

Маълум қилинишича, қидирув-қутқарув ва бинонинг қулаган конструкцияларини тозалаш ишларини амалга оширмоқда. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ  турли даражадаги жарохатлар билан  қутқарувчилар томонидан чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.

Шунингдек, бино конструкциялари  орасидан қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш жараёнида бир нафар  фуқаронинг жасади топилди.

Айни вақтда бинонинг конструкцияларини тозалаш ишлари давом этдирилмоқда.

Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1