1

Нукус воқеалари бўйича судланган Пўлат Шамшетов вафот этди

ЖАМИЯТ 05.02.2023, 11:40
Нукус воқеалари бўйича судланган Пўлат Шамшетов вафот этди

Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Пўлат Шамшетов Нукус воқеалари бўйича ҳукм чиқарилгандан кўп ўтмай вафот этди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди. 

Хабарда айтилишича, Пўлат Шамшетов Қорақалпоғистоннинг биринчи ва ягона президенти Даулетбай Шамшетовнинг ўғли бўлган. Тахминларга кўра, у юрак хуружидан вафот этган. У 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.  

Пўлат Шамшетов 45 ёшда эди. У ўтган йилнинг июл ойида Қорақалпоғистонда юз берган воқеалардан кейин ҳибсда сақланаётган эди. 

31 январ куни Бухоро вилояти суди ҳукмига кўра, Пўлат Шамшетов Жиноят Кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга шу кодекснинг 45-моддаси (Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) ва 57-моддаси қўлланиб, мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида 3 йил давомида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. 

Судда у кўчага нима бўлаётганини кўриш учун чиққанини таъкидлаган. "Мақсад шунчаки ўз кўзим билан кўриш бўлган", — деганди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1