Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Унда директор аёл ноҳақ ишдан бўшатилганини айтиб, қатор ноҳақликларни гапириб ташлар экан, “Милтиқ бўлса отиб ташланг” дея жонидан ўтиб кетганини билдирган. Видеода аёлни ИИБ ходимлари олиб чиқиб кетгани акс этган. Шундан сўнг, директорнинг қамаб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шундан сўнг, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова муносабат билдирб, аёл қамоқдан озод қилинганини, хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди.
Бироқ бир муддат ўтиб, аёлнинг яна ўз уйидан олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазир Ҳилола Умарова кеча тунда директор аёлнинг ўзи билан боғланди.
Суҳбат жараёнида аёл айни пайтда уйдалиги, 7 кун қамалгани, энди бундан кейинги ҳаёти қандай бўлишидан хавотирда эканини билдирган. Вазир ҳолат шахсан назоратга олинганини, кейинги ҳаётида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини айтиб, педагоглар давлат раҳбари ҳимоясида эканини айтган.
07.05.2024, 15:13
Сурхандарёда 3 кун давом этган ёғингарчилик сабабли қўйлар нобуд бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида 2024 йилнинг 29-30...06.05.2024, 16:59
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.Ҳолат 5 май куни...29.04.2024, 17:16
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида Агробанк бошлиғи банкка олинган янги Onix автомобилини маст ҳолда бошқариб, "авария"га учрагани тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.Маълум бўлишича, банкнинг Олтинсой филиали...20.04.2024, 22:05
Сурхондарёда 32 ёшли йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Шабнам” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган (руҳий...