Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Унда директор аёл ноҳақ ишдан бўшатилганини айтиб, қатор ноҳафликларни гапириб ташлар экан, “Милтиқ бўлса отиб ташланг” дея жонидан ўтиб кетганини билдирган. Видеода аёлни ИИБ ходимлари олиб чиқиб кетгани акс этган. Шундан сўнг, директорнинг қамаб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Айни пайтда ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири муносабат билдирди.
“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим. Мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилди.
Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман”, - дейилган вазир муносабатида.