1

Йўловчи сифатида келётган аёлда 1456 дона дори бўлган

ЖИНОЯТ 12.03.2024, 13:21
Йўловчи сифатида келётган аёлда 1456 дона дори бўлган

2023 йил 8 август куни “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “ИСУЗИ” русумли автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб, давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томониданкўздан кечирилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати darakchi.uz га хабар қилди. 

Йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи 47 ёшли Т.Н аёл тегишли полителин пакет Ичида 1456 дона “Репаген” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлигини аниқланди. 

Аёлнинг сўзларига кўра, мазкур дориларни нотаниш шахсдан 15 mln.soъмга сотиб олиб, Тошкент шаҳрига олиб келаётган бўлган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Т.Н га нисбатан Жиноят Кодексининг 252-1-моддаси 3-қисми билан жиноятиши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. 

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан жиноятчига нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1