Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда фуқаро Ф.Э. фуқаро М.Я.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига Туркия, Мексика ва Никарагуа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, олдиндан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.