1

Бўстонлиқда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди

ЖИНОЯТ 15.03.2024, 11:16
Бўстонлиқда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Депариамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Аниқланишича,  “T.S.” ва “Ch.T.” оилавий корхонаси раҳбарлари “Дўстлик” ҳамда “Чимган” МФЙ ҳудудидаги тижорат мақсадида фойдаланиб келган дала ҳовлиларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 241,7 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1