1

Ғиждувонда яшовчи йигитлар 100 ва 200 минг сўмлик купюраларни ўз хонадонида қалбакилаштиргани аниқланди

ЖИНОЯТ 19.03.2024, 17:09
Ғиждувонда яшовчи йигитлар 100 ва 200 минг сўмлик купюраларни ўз хонадонида қалбакилаштиргани аниқланди

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи йигитлар 100 ва 200 минг сўмлик купюраларни ўз хонадонида қалбакилаштириб, муомалага киритишга уринган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноий гуруҳ 19 дона 100 минг сўмлик жами 1 млн 900 минг сўм пул купюралари, 49 дона А4 форматидаги қоғозларда 98 дона қиймати 100 минг сўмлик жами 9 млн 800 сўм пул купюраларини принтер ёрдамида қалбакилаштирганлиги аниқланган.

20-21 ёшли йигитларни суд курсига етаклаган ушбу жиноий иш ЖИБ Ғиждувон тумани судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, уларга нисбатан ЖКнинг 59-61 моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1