1

У Қашқадарёлик шахснинг 909 минг сўм пулини ўзлаштириб олган

ЖИНОЯТ 22.03.2024, 11:34
У Қашқадарёлик шахснинг  909 минг сўм пулини ўзлаштириб олган

Қашқадарё вилояти, Китоб туманида яшовчи 31 ёшли В.Ф. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 909.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Когон туманида яшовчи 24 ёшли Қ.У. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Қ.У интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Қ.У.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1