1

Тошкентда эркаклар ўртасида оммавий муштлашув бўлди

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 23:05
Тошкентда эркаклар ўртасида оммавий муштлашув бўлди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди:

Маълум қилинишича, бугун, 27 март куни тахминан соат 16.00 ларда Яшнобод тумани, Фарғона йўли 3-берк кўчасида 5 нафар фуқаролар 1986 йилда туғилган Э.А. ва 1993 йилда туғилган Х.А. билан ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган.

Жанжал натижасида Э.А. ва Х.А.лар тан жароҳати олиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1