1

МИБ Фарғонада яна бир оилани яраштирди

ЖАМИЯТ 28.03.2024, 17:56
МИБ Фарғонада яна бир оилани яраштирди

Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди, бундай ҳолларда фарзандлар эртамиз келажаги бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади.

Оила ярашуви сабаб фарзандлар ота-онасининг бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлишади, бундай хайрли ишлар болажонларнинг қувончига сабаб бўлади.  

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг  қарорига асосан қарздор М.Ш.дан ундурувчи  М.Н.фойдасига 1 нафар фарзанди учун қарздорнинг ойлик даромадидан 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Бюро томонидан суҳбатлар чоғида ундирувчи ва қарздор томонлар ўртасида ушбу  оиладаги фарзандини вояга етказиш ва келажаги ҳақида биргаликда қайғуришлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилганлиги ўз самарасини берди.

2024  йил 25 март куни томонлар ўзаро келишган ҳолда оилани қайта тиклашганлигини айтиб, ариза билан мурожаат қилишди ва ижро ҳужжати тамомланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1