Тошкентлик аёл қиймати 100 млн.сўм атрофида бўлган қимматбаҳо буюмларни қандай қилиб лўлиларга бериб юборгани ҳақида гапириб берди. 21 ёшли келинчак 5000 АҚШ ва 700 грамм тилла-тақинчоқларга чув тушди.
“Лўлими? билмайман-у бир кампир келиб, сув сўради. Сув олиб чиқиб берганимдан сўнг, “қизинг бор экан-а”, – деди. "Ҳа", дедим ҳайрон қараб. “Уйингга илм-у амал қилинган. Орадан вақтлар ўтиб, шу фарзандингга тегади”, деди.
Кампирнинг гапларига ишониб, гипноз таъсирига тушган келин ўз ихтиёрини унга топширади.
“Ҳовлимдаги бир жойни ушлаб, у ерни ковлашни бошлади. Қонга беланган, кўзлари ўйилган, ичига игна тиқилган қўғирчоқ чиқди. Ўша вақтда йиғлаб юбордим. Нима қилсангиз қилинг, қанча бўлса ҳам бераман”, дедим қўрққанимдан. “Майли-ю бу нарса жуда қийин ва бадали оғир бўлади”, деди лўли кампир.
“Эрим йиғиб келаётган 5 минг АҚШ доллар пул билан 700 грамм тиллани олиб чиқиб бериб юбордим. Шунинг оқибатидан катта жанжал бўлди. Оилам бузилиб кетишига оз қолди. У аёлни ҳатто юзини ҳам эслай олмайман. Кампирни бу воқеани аввалдан режалаштирган деб ўйламайбман ҳам. Чунки ўша вақт қизим кичкина ва касал эди. Шу сабабли, фарзандимнинг соғлиғи ҳар нарсадан устун дедим-да пулларни бериб юбордим”, дейди келинчак.