1

Фарғонада диний экстремистик оқимнинг фаол аъзоси 12 йилга қамалди

ЖИНОЯТ 15.05.2024, 13:27
Теглар: Фарғона, диний экстремистик оқим
Фарғонада диний экстремистик оқимнинг фаол аъзоси 12 йилга қамалди

Фарғонада "Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий" диний экстремистик оқимнинг фаол аъзоси бўлган Абдумутал Абдураҳимов қамалди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Абдумутал Абдураҳимов Россия Федерациясида ишлаб юрган вақтида ислом динига қизиқиши туфайли интернет орқали турли маърузаларни эшитган.

Хусусан, у "Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий" диний террористик ташкилоти тарафдорларининг Ўзбекистоннинг амалдаги тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қилишга қаратилган маърузаларидаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видео ва аудио материалларни эшитиб, уларнинг таъсирида экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келган.

У Telegram мессенжери орқали оқим тарафдори М.А. билан алоқа қилиб, ёзишмалар олиб борган. "Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий" диний экстремистик оқимига аъзо бўлиб, уларнинг китобларидан виртуал таълим олади.

"Ҳизбий халқа"да виртуал тарзда олган диний сабоқлари натижасида диний ақидапарастликка берилиб, унинг ғояларини қўллаб-қувватлаган. У мазкур диний ташкилотга содиқлик қасамёдини қабул қилган ҳамда ойлик даромадидан аъзолик бадали тўлаб келган. Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда диний оқимнинг ғояларини фаол тарғиб қилиб келган.

Олтиариқ туманига қайтиб келгач, Telegram'да турли гуруҳларни ташкил қилган ҳамда ўзининг танишларининг профилларини бу гуруҳга қўшган. А. Абдураҳимов ақидапарастлик ғояларидан сабоқ бериб келган. Шунингдек, у фаолиятини давом эттириб, бир неча шахсларни ҳам гуруҳига жалб этган ҳамда диний оқимнинг материалларини тарқатган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида А. Абдураҳимовнинг қилмишлари фош бўлди.

Унинг телефонидан олинган ашёвий далиллар диний оқимнинг материаллари эканлиги тасдиғини топди. Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг ҳукмига кўра, у 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Шарҳлар

Фарғонада Миллий гвардия ходими ўқувчиларга тарсаки туширди(видео)

14.05.2024, 12:51

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси Қўштепа туманидаги мактабда ўқувчиларига тарсаки туширган ходим иши юзасидан маълумот берди.Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманида жойлашган мактабда Миллий гвардия ходими мактаб...
Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

19.04.2024, 13:43

Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги  “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1