1

Скарлетт Йоханссон билан суратга тушиш учун номаълум эркак Туркия ҳарбий базасига кирди

ДУНЁ 09.12.2016, 11:08
Теглар: Фото, Актриса, Голливуд
Скарлетт Йоханссон билан суратга тушиш учун номаълум эркак Туркия ҳарбий базасига кирди

Номаълум эркак Скартлетт Йоханссон билан суратга тушиш истагида Туркиянинг Инжирликдаги авиабазасига ҳеч бир қаршиликсиз кириб келган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Нашрнинг хабар беришича, номаълум эркак авиабазада Скарлетт Йоханссон билан бирга тушган суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. У ҳарбий база ҳудудига фуқаролик кийимида, ҳеч бир қаршиликсиз кириб келгани ҳақида сурат тагида изоҳ берган. 

Актерлар Скарлетт Йохансcон, Крис Эванс ва баскетболчи Рэй Алленлар Туркиядаги Инжирлик авиабазасига АҚШ бирлашган штаблар бошлиғи қўмитаси раиси Жозеф Данфорд билан кириб келаётган Рождество байрамини нишонлаш учун бирга ташриф буюрган эди.

Туркиянинг Адана провинциясидаги Инжирлик авиабазаси НАТОнинг Туркиядаги ўта муҳим ҳарбий объектларидан бири ҳисобланади. АҚШ бу ерда 50 нафардан 90 нафаргача бўлган тактик ядро қуролларини сақлайди. Бундан ташқари, авиабазада “Торнадо” номли 6 та разведкачи-самолётлар ва ГФР ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ёқилғи билан таъминловчи самолётлар сақланади.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1