1

15 ёшли ўзбекистонлик қизчанинг ҳаётига нуқта қўйган ЙТҲ сабабчилари ҳибсга олинди

ЖАМИЯТ 09.12.2016, 11:38
Теглар: Авто, ЙТҲ, Ўзбекистон, Ота, Россия, Оила, Қиз
15 ёшли ўзбекистонлик қизчанинг ҳаётига нуқта қўйган ЙТҲ сабабчилари ҳибсга олинди

4 декабрь, якшанба куни Россиянинг Тюмень — Ханти-Мансийск округида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲда автобус, иккита юк машинаси ва иккита енгил автомобиль тўқнашди. Оқибатда эса 12 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари вояга етмаган болалар эди. 

Маълумотларга кўра, автобусда спорт акробатикаси бўйича мусобақада иштирок этиб, Ханти-Мансийскдан Нефтеюганскка қайтаётган болалар жамоаси бўлган. 22 киши шифохонага ётқизилган. 

“РИА Новости”нинг хабар беришича, автобус ҳайдовчиси Марат Зайнуллин, юк машинаси ҳайдовчиси Раиль Саитханов ва яна бир ҳайдовчи Александр Сидоруклар ҳибсга олинган. Улар 2017 йилнинг 4 февралига қадар ҳибсда ушлаб турилади. 

Аввал хабар берилганидек, ҳалок бўлганлар орасида 2001 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зулфия Сарвар қизи ҳам бор эди. Унинг синглиси 2001 йилда туғилган Эргашева Гавхар Сарвар қизи оғир аҳволда Ханти-Мансискдаги нейрохирургия клиникасига етказилди.

Зулфиянинг жасади 7 декабрь куни Ўзбекистонга етказилган.

Шарҳлар

Тошкент вилоятида тўртта автомобиль иштирокида дахшатли автоҳалокат содир бўлди(видео)

24.05.2024, 15:20

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан хабар берди.Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 май куни соат...
Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1