1

2016 йил мобайнида озишга эришган россиялик машҳур юлдузлар

ДУНЁ 13.12.2016, 12:41
Теглар: Озиш, Хонанда, Шоу-бизнес, Актриса, Актёр, Россия
2016 йил  мобайнида озишга эришган россиялик машҳур юлдузлар

Ўзи хоҳлаган нарсани истеъмол қилиш истагидан воз кечиш ва озиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермаслигини яхши биламиз, дейди “Сosmo.ru” нашри.

Керакли вазнгача озиб, шундай ҳолатда қолиш ҳам осон иш эмас. Россиялик машҳур юлдузлар ҳам чиройли қоматга эришиш учун соатлаб спорт залларда тер тўкиб машқ қилишди, оздирувчи парҳез тааомларни истеъмол қилишди. Қуйида сизни 2016 йил мобайнида озишга эришган россиялик машҳур юлдузлар билан таништирамиз.

Кристина Агилера
Кристина Агилера учун семизлик билан курашиш оддий ҳолга айланган. Бу йил ҳам хонанда оғир вазн билан бўлган навбатдаги “жанг”да 38 килограммгача озиб, улкан ғалабани қўлга киритди. 

Адель
Хонанда Адель дўмбоққина аёлдан ихчам аёлга айланиш учун 22 килограммга озди. У бундай муваффақиятга турли кўкатлар, цитрус мевалар, соя, зайтун ва зайтун ёғини истеъмол қилиш орқали эришди.

Алла Пугачева
Барча машҳурлар ичида  Алла Пугачева  20 килограммгача озиб, ҳаммани ҳайратга солди. У овқатланиш тартибини ўзгартириб, соат 23.00 гача ухлаш орқали бундай юқори натижага эришди.

Алина Кабаева
Гимнастикачи Алина Кабаева ҳам семизлигини яширадиган қўпол либосларни ечишга муваффақ бўлди. Унинг сўзларига қараганда озиш учун парҳез таомлар истеъмол қилган, кечаси овқатланмаган ва фақат спорт, спорт ва яна спорт билан шуғулланган.

Анфиса Чехова
Тўлачадан келган Анфиса Чехова бу йил икки баробаргача озди. У йога билан шуғулланиб, овқатланиш тартибига эътибор берган.

Екатерина Скулкина
2016 йил мобайнида Екатерина Скулкина 20 килограммга озди. У ҳам ўз устида қаттиқ ишлаган, спорт билан шуғулланган, овқатланиш тартибига эътибор қаратган.

Потап ва Настя Каменскийлар
Настянинг иродасига қойил қолмай илож йўқ, у сўнги ойлар ичида уч баробар вазн ташлади. Настядан илҳомланган Потап ҳам ундан қолишмади, у ҳам уч ой ичида 20 килограммга озди. Уларнинг сири ҳам оддий: спорт ва тўғри овқатланиш.

Ольга Картункова
Пятигорск Қувноқлар ва зукколар клуби етакчиси бўлган актриса Ольга Картункова бу йил таниб бўлмайдиган даражада ўзгарди. Ольга соч турмагини, кийиниш услубини ўзгартирди ва нақ 54 килограммга озди. Ольганинг айтишича, унга озишда профессионал диетолог ёрдам берган.

Екатерина Варнава
Екатерина Варнавага озишнинг ҳожати бўлмаса ҳам, у янада сарвқомат бўлиш истагида озишга ҳаракат қилди. Унинг жудаям ингичкалашиб кетаётганидан мухлислари ташвишга тушиб, озишдан тўхташни маслаҳат берди.

Дима Билан
Бундан бир неча ой муқаддам ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган Дима Биланнинг суратларини томоша қилган мухлислари ҳайратдан лол қолди, у 12 килограммга озган эди. Унинг озишига пишлоқ истеъмол қилгани сабаб бўлган. Дима ўзини енгил ҳис қилаётганини тан олди.

Шарҳлар

Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1