1

​Олимлар Мисрдан Ер юзидаги энг қадимий оёқ протезини топди

ДУНЁ 21.06.2017, 17:26
​Олимлар Мисрдан Ер юзидаги энг қадимий оёқ протезини топди

Археологлар қадимий мисрлик машҳур аёлнинг мақбарасидан оёқ кафтининг йўқотилган қисмига ўрнатилган протезни топишди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Қазиш ишларига раҳбарлик қилган Сюзанна Бикель (Susanne Bickel)нинг маълумот беришича, мазкур топилма Луксордан узоқ бўлмаган жойдаги Шайх Абдел-Курнадан топилган. Бу ерга Қадимий Мисрда 3,5-3 минг йил илгари яшаган машҳур одамлар дафн этилган. Сўнгги йилларда Шайх Абдел-Курнадан ўнлаб янги мақбаралар топилган. Улардан бири қояга жойлашган бўлиб, олимлар уни топгунга қадар маҳаллий аҳоли томонидан талон-тарож қилинган. Мақбаралардан бирини ўрганаётган олимлар тасодифан одмигина қабрга дуч келишди. Бу қабрдаги буюмлар ҳам ўғирланганига қарамай, унинг ичидан мўмиё қолдиқлари ва Қадимий Миср тиббиёти ҳақидаги фикрларни тубдан ўзгартирувчи протез-оёқ топилди. Мақбарага дафн этилган аёлга бундан минг йиллар илгари инсон анатомиясини ва ёғоч ўймакорлигини мукаммал билан мутахассис ҳақиқий протез оёқ ўрнатган. Рентген ва томография фотосуратлари мисрлик аёлнинг оёғидаги протез бир неча маротаба оёқ шаклига қараб ўзгартирилганлигини аниқлади. Шунинг учун ҳам у кейинчалик яратилган ёғоч оёқлардан фарқли равишда аёлнинг юриш-туришига, ҳаракатланишига халақит қилмаган. Археологларнинг фикрича, бундай мураккаб ва чиройли протез эгаси машҳур ва бой аёл бўлган. Айни пайтда мисрлик археологлар швецариялик ҳамкасабалари билан биргаликда Шайх Абдел-Курнадан Қадимий Мисрнинг гуллаб-яшнаган даврига тегишли бўлган, бундан-да “юқори технологияли” артефактларни топиш мақсадида қазиш ишларини олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1