1

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси тарихда илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди

СПОРТ 29.04.2024, 21:40
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси тарихда илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди

Қатар мезбонлигида ўтказилаётган U23 Осиё кубоги яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқиш билан бирга ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олди.

Индонезияга қарши кечган баҳснинг биринчи бўлимида вакилларимиз қатор имкониятларга эга бўлишса-да, ҳисоб очилмади. 

Иккинчи бўлим

63-дақиқада индонезияликлар ҳисобни очган бўлса-да, VAR текширувидан кейин бош ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиб, голни бекор қилди.

68-дақиқада эса Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг узатмасини Норчаев голга айлантириб, ҳисобни очди – 1:0.

Индонезияликлар сардори Ризқи Ридҳо Жасурбек Жалолиддиновга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилди.

Орадан икки дақиқа ўтиб, Абдуқодир Ҳусановнинг бош билан йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячиси Арҳан ўз дарвозасига киритиб қўйди – 2:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия жамоаси финалга биронта гол ўтказмай чиқди ва Париж-2024 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Кападзе шогирдлари 3 май куни финалда Ироқ – Япония баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1