1

Маржон қоялари йўқолиш арафасида

ДУНЁ 06.02.2018, 10:13
Маржон қоялари йўқолиш арафасида

Океан сувининг юқори ҳарорати тропик маржонларига 40 йил аввалгидан кўра беш марта кўпроқ зарар етказмоқда. Ушбу ҳулосага халқаро олим ва экологлар гуруҳи келишди.

Океан сувининг юқори ҳарорати тропик маржонларига 40 йил аввалгидан кўра беш марта кўпроқ зарар етказмоқда. Ушбу ҳулосага халқаро олим ва экологлар гуруҳи келишди. Ўз илмий ишларида улар бутун дунёдаги юзлаб маржонларни ўргандилар.

Мутахассисларнинг айтишича, улар устидаги рангли сувўтлари “маржонларнинг оқариши” номли жараён натижасида ҳалок бўлар экан. Одатда бу жараён сув ҳароратининг илиши натижасида юзага келади. Агарда жараён тўхтовсиз давом этса маржонлар ҳалок бўлади.

1980-йилларда қояларнинг “оқариш жараёни” 25 йилда бир марта бўлган. Ҳозирда эса бу ҳолат тезлашмоқда ва ҳар 5-6 йилда кузатилмоқда. Олимлар буни инсон фаолияти таъсири натижасидаги глобал иссиқлик билан боғлашмоқда.

Тадқиқотларга кўра, энг кучли “оқариш жараёни” 2015-2016 йилларда қайд этилган. Ўшанда бутун дунёдаги 75% маржон қояларига зарар етган. Агарда дунёда об-ҳаво ҳарорати яна 3-4 даражага ўсгудай бўлса, маржонлар бутунлай нобуд бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1