1

Исроил қишлоқ хўжалиги мўъжизасига қандай эришган?

ЖАМИЯТ 30.05.2019, 11:38
Исроил қишлоқ хўжалиги мўъжизасига қандай эришган?

Ўзбекистон-Исроил агрофорумидан лавҳалар

Исроилнинг қишлоқ хўжалиги , буагрономларнинг узлуксиз тажрибаси ва инновациялар натижасида яратилган мўъжиза деб баҳоланади. Исроиллик агрономлар меҳнати натижасида данаксиз тарвузлар ва черри помидорлари, қизил лимонлар, митти қовоқлар дунё юзини кўрган ҳамда ошпазларнинг севимли маҳсулотига айланган.

Бундан ташқари чорвачилик ҳам Исроилда жуда яхши йўлга қўйилган. Иқлими иссиқ бўлишига қарамай, Исроилдаги сигирлар голланд сигирларидан кам сут бермайди. Қизиғи, Исроил аҳолисининг бор-йўғи 1 фоизи қишлоқ хўжалигида банд. Лекин юқори технологияларни қўллаш натижасидамева-сабзавот ва гул экспорти йилига 1,3 миллиард долларни ташкил этади.

29 май куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан хамкорликда бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Исроил” агро-бизнес-форумида исроиллик компаниялар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ўз тажрибаларини, инновацияларини ҳамда технологияларини таклиф этишди.

Форум доирасида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида «В2В» форматидаги учрашув ҳам бўлиб ўтди.

Делегация таркибидан қишлоқ хўжалиги, хусусан, мева-сабзовотларни етиштириш ва қайта ишлаш, инновацион суғориш тизимлари, ўсимликларни етиштириш, иссиқхоналар қуриш, совутиш ускуналари, йирик чорва қорамолларни етиштириш, боғдорчилик, мевали дарахтларни етиштириш, замонавий иссиқхоналар учун қуёшдан ҳимояловчи воситалар, паррандачилик ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи етакчи 19 та компания вакиллари ўрин олган.

Учрашув давомида Исроил делегацияси вакиллари Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Форумда Исроил давлатининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Эдуард Шапира сўзга чиқиб Исроилнинг етакчи компаниялари вакиллари Ўзбекистонга ташрифи доирасида мамлакатнинг қишлоқ хўжалик бозори билан яқиндан танишиб, икки давлат аграрияси ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишни мақсад қилишганини таъкидлади.

Икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги «В2В» учрашувида Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Унда мамлакатимизда фаолият юритувчи 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Форум иштирокчиси, Aqva Word компанияси вакили Виктор Барон ўз ташкилоти ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

–Биз энг тоза сувни сайёранинг исталган нуқтасидан топа оламиз. Бунга илмий тадқиқотларимиз ва махсус ишлаб чиқилган софт ва апаратларимиз воситасида эришамиз. Бу бизнинг ноу-хау бўлиб, сув топилишини 100 фоиз кафолатлайди.

Биз топадиган артезан суви ер ости сувларидан фарқли равишда об-ҳаво ўзгаришларига боғлиқ бўлмайди. Бу усул кўпи билан икки кун ичида ер ости манбасини топишда ёрдам беради. Манба кўп йиллар давомида бир хил ҳажмда сув етказиб бериб туриши тажрибамизда синалган.

Мамлакатимизда Исроил капитали иштирокида 37 корхона мавжуд. Шундан 7 таси 100 фоиз Исроил капитали асосида фаолият юритиб келмоқда. Корхоналарнинг асосий фаолият йўналишлари: туризм, улгуржи савдо, озиқ-овқат маҳсулотлари, пластмасса қадоқлаш, совутгич ва шамоллатиш ускуналари, гигиена воситалари, заргарлик буюмлари, тери ишлови, маркетинг тадқиқотлари, молиявий ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари.

Ўзбекистон ва Исроил давлатлари ўртасида ўтказилган форум доирасида кўпгина ишбилармонлар ўзаро келишувларга эришишди, тажриба алашишди, ўз соҳасининг илоғорлари билан танишишди. Бунинг самараси қишлоқ хўжалигининг янада ривожланиши орқали намоён бўлади, дея умид қиламиз.

Дилфуза СОБИРОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1