1

Ўзбекистонда старт олган хоккей бўйича Осиё-Океания чемпионати якунига етди

СПОРТ 01.05.2024, 21:21
Ўзбекистонда старт олган хоккей бўйича Осиё-Океания чемпионати якунига етди

23 апрель куни старт олган хоккей бўйича U-18 ёш тоифасидаги Осиё ва Океания КубогидаЎзбекистон ёшлари амалдаги чампион сифатида музга чиқди. Шу боис уларнинг елкасидаги масъулият ҳам шунга яраша эди. Қолаверса, аввалгисидан фарқли ўлароқ бу гал жами 10 мамлакат ёшлари ғолиблик учун курашаётган эди.
Турнир давомида мағлубият нималигини билмаёдимлаган жамоа ёшлари ҳал қилувчи баҳсдаТаиланд термасига қарши музга чиқди.

Биринчи таймда ҳисоб рақиб томонидан очилди. 20 дақиқа давом этган баҳсдан сўнг Таиландан бирозортда қолаётган эдик. Лекин мухлислар хоккейчиларимиз вазиятни ўз фойдамизга ҳалетишимизга ишонишар эди. 

Иккинчи таймда ёшларимиз ҳисобни тенглаштиришга мувоффақ бўлишди. Учинчи даврда урилган навбатдаги гол эса. Чемпионлигимизни таъминлаб берди. 
Шу тариқа кубок доирасидаги сўнги учрашув 2:1 натижа билан Ўзбекистонликлар фойдасига ҳал бўлди. 

Тақдирлаш маросимида энг яхши ҳужумчи, энгяхши ҳимоячи, энг яхши дарвозабон каби қатор номинантларда ғолиблар тақдирланишди. Бундан ташқари 1 ҳафта давом этган Осиё ва Океания кубогинигн ғолибларига медаль ҳамда кубоклар тақдим этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1