АсосийJamiyat

5 йил учун 100 миллион сўм алимент

'5 йил учун 100 миллион сўм алимент'ning rasmi

Фарзанд учун берилган пуллар унинг таъминотида муҳим рол ўйнайди. Унинг сифатли озуқаланиши, билим олиши, озода кийиниб, тартибли ҳаёт кечириши учун ҳам маълум маблағ сарф этилишини ҳеч ким инкор эта олмайди. 

Ота-оналик гарданидаги бу масъулиятни барча бирдек англолмайди. Балки шунинг учун ҳам қарамоғида ёш болалари бор ёлғиз оналар алимент ундириш бўйича мурожаат қилади. Алимент боланинг моддий таъминоти ҳақида қонуний эслатмадир.

Андижон тумани, Чорбоғ маҳалласида яшовчи С.Ж.нинг ҳам эндигина икки ёшни қаршилаётган ўғил фарзанди бор. Келишмовчиликлар туфайли бирга яшамаётган оиланинг алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими иш юритувига ўтган йилнинг декабрь ойида келиб тушган. 

Ижро ҳаракатлари давомида алимен тўловлари ойма-ой ундириб келинган. Шу орада алимент тўловчи ота хорижга чиқиш бўйича чеклов чораларини бекор қилиниши учун олдиндан 5 йиллик тўловларни амалга оширишини маълум қилади.

Банк орқали юз миллион сўм миқдорида тўланган алимент пуллари ундирувчи С.Р.нинг пластик картасига ўтказиб берилди.

Эндиликда, ота беш йилдан сўнг алимент пулларини тўлашда давом этади.
                                                                                                                                                                    Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси Иззатило Эргашев

    Бошқа янгиликлар