1

“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Ўртабулоқ”даги таъмирлаш ишларига америкалик мутахассислар жалб қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 17.03.2020, 14:30
“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Ўртабулоқ”даги таъмирлаш ишларига америкалик мутахассислар жалб қилинди

Муборак нефт ва газ қазиб олиш бошқармасидаги “Жанубий Ўртабулоқ”  сиқув компрессор станцияси “Жанубий Ўртабулоқ” конидаги қудуқлардан табиий газ қазиб олинишининг самарадорлигини ошириш мақсадида  қурилган.  

Ушбу станциядаги ГҲА-300 газ ҳайдаш агрегати мукаммал таъмирлашга муҳтож бўлиб қолган эди. Таъмирлаш ишларини сифатли бажариш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан,  АҚШнинг “Eritex Inc.” компаниясидан малакали мутахассислар жалб этилди.  

Хорижлик мутахассислар ҳамда Бошқарманинг етакчи мутахассислари ҳамкорлигида ГҲА-300га ўрнатилган “Caterpillar G3608” русумли газопоршенли двигателида таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Натижада ГҲА-300 газ ҳайдаш агрегатининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1