1

Украина Президенти Зеленскийга нисбатан қидирув эълон қилинди

ДУНЁ 04.05.2024, 23:06
Украина Президенти Зеленскийга нисбатан қидирув эълон қилинди

Россия Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши жиноий иш очди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасида Украина етакчиси Владимир Зеленский қидирилаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

“Қидирув учун асослар: Жиноят кодексининг моддаси бўйича қидирувга берилган”, — дейилади Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасида.

Зеленский Россия Федерацияси Жиноят кодексининг айнан қайси моддаси бўйича қидирувга берилгани очиқланмаган.

2023 йилнинг 17 март куни Халқаро Гаага суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берганди.

“Россия президенти, аҳолини (болаларни) ноқонуний депортация қилиш ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан Россия ҳудудига аҳолини (болаларни) ноқонуний кўчириш каби ҳарбий жиноятлар учун жавобгардир”, — дейилади Гаага суди баёнотида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1