1

Марказий банк коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатидаги эҳтимолий кредит рисклари таъсирини юмшатиш бўйича тавсиялар берди

ИҚТИСОДИЁТ 17.03.2020, 18:44
Теглар: кредит, мижоз, коронавирус
Марказий банк коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатидаги эҳтимолий кредит рисклари таъсирини юмшатиш бўйича тавсиялар берди

Ўзбекистон Марказий банки коронавирус тарқалиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий хатарларнинг олдини олиш бўйича барча тижорат банкларига бир қатор тавсиялар берди

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган кредит рисклари таъсирини юмшатиш чоралари юзасидан 

Марказий банк коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида барча тижорат банкларига:

•  коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида пул оқимларининг камайиши юз берган ва лойиҳаларни ишга тушириш муддатлари кечикаётган корхоналар, шу жумладан, туризм ва халқаро юк ташиш соҳалари, асосий контрагентлари коронавирус инфекцияси энг кўп тарқалган давлатларда жойлашган корхоналар ҳамда Ўзбекистонда коронавирус профилактикаси чора-тадбирларининг амалга оширилиши бевосита фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган корхоналарга ажратилган кредитларни қайтариш имкониятларини тўлиқ ва пухта ўрганиш;  

•  ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, мижозларнинг реал пул оқимлари ва имкониятлари ҳамда лойиҳаларни ишга туширишнинг кутилаётган муддатларидан келиб чиқиб, кредитнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 2020 йил 1 октябрига қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш юзасидан кредит шартнома шартларига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинади.

Бунда тижорат банкларига юқоридаги тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1