1

Коронавирус аниқланган бемор 17 март куни вафот этдими?

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 10:38
Коронавирус аниқланган бемор 17 март куни вафот этдими?

14 март куни коронавирус аниқланган беморлардан бири, кекса эркак 17 март куни вафот этгани ҳақида айтилган хабарда манба сифатида "Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош санитар врачи Баҳодир Юсупалиев" номи келтирилган.

Ушбу хабарга Соғлиқни сақлаш вазирлиги аниқлик киритди.

Фурқат Санаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари:

— Бу хабар мутлақо асоссиз, буткул ёлғондан иборат. Аввало Баҳодир Қаҳрамонович Юсупалиев бош санитар врач эмас, вазирнинг биринчи ўринбосаридир. Иккинчидан, сайтимизда бундай хабар умуман эълон қилинмаган. Энг муҳими, Ўзбекистонда коронавирус туфайли ўлим ҳолати қайд этилмади, қайд этилмасин ҳам.

Яна бир бор эслатиб ўтаман, вазирлигимиз бу борада барча расмий маълумотларни тезкорлик билан эълон қилиб бормоқда, ҳамиша эшикларимиз очиқ, нафақат кунлик, балки соатлик ахборотни етказиб турибмиз. Юртдошларимиздан ёлғон ахборот тарқатиш учун жавобгарлик мавжудлигини, хорижий ОАВда бу масалага жиддий ёндошишларини сўраб қолардим. 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1